Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқ жанубида 2та портлаш юз бериб, 8 киши ҳалок бўлди
Ироқ жанубидаги Эс-Самава шаҳрида автомобилларга ўрнатилган портловчи қурилмалар ҳаракатга келтирилиши орқали содир этилган 2 теракт оқибатида камида 8 киши ҳалок бўлган ва 16 киши жабрланган. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатди.
Агентликнинг маҳаллий полиция вакилига асосланган ҳолда хабар беришича, автомобилларнинг биринчиси маъмурий бино олдида, иккинчиси бу бинодан узоқ бўлмаган жойдаги автобус бекатида содир этилган. Қурбонлар сони ортиши мумкинлиги, жароҳатланган ҳолда шифохоналарга олиб борилганларнинг аксарининг аҳволи оғир экани айтилган.
Қайд этилишича, бу шаҳарда асосан шиалар истиқомат қилади.
Бу теракт учун ҳозирча ҳеч қайси томон жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
Мавзуга оид
21:43 / 16.02.2026
Россияда «Крокус» теракти иши бўйича 15 нафар судланувчига умрбод қамоқ жазоси сўралди
16:09 / 06.02.2026
Покистон пойтахти Исломободдаги масжидда кучли портлаш содир этилди
18:39 / 19.01.2026
АҚШ Ироқдан қўшинларини олиб чиқиш жараёнини якунлади
15:59 / 16.01.2026