Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқда бугун амалга оширилган 2 теракт туфайли қурбон бўлганлар сони 33 нафарга етди
1 май куни Ироқ жанубидаги Ас-Самава шаҳрида 2та теракт содир этилиши туфайли ҳалок бўлганлар сони 33 нафарга етган. Бу ҳақда Ироқ хавфсизлик хизмати маълумотига асосланиб, Франс Пресс агентлиги хабар тарқатган.
Дастлабки хабарларда бу терактлар 8 кишининг ўлимига сабаб бўлгани ва ўнлаб кишилар жароҳатлангани ҳақида айтилганди. Портлашларнинг бири маъмурий бино яқинида содир этилган, яна бир портлаш автобус бекатида юз берган.
Ироқдаги Almada Press агентлигининг воқеа содир бўлган Мутанна вилояти тиббиёт бошқармасига асосланиб хабар беришича, терактлар туфайли 25 киши ҳалок бўлган ва 77 киши жароҳат олган.
Мутанна вилояти кейинги вақтларда террористик таҳдидлардан холи бўлиб келаётганди. Лекин бу шаҳар аҳолисининг аксар қисми шиалар ҳисобланади.
Бу терактлар ИШИД томонидан содир этилгани тахмин қилинмоқда.
Мавзуга оид
21:16 / 28.06.2026
Ироқда 50га яқин амалдор ва депутатлар коррупцияда айбланиб ҳибсга олинди
16:46 / 24.05.2026
Покистонда теракт оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
16:40 / 20.04.2026
Киевдаги теракт вақтида полициячилар ёш болани ташлаб, қочиб кетди. Тафсилотлар
09:06 / 19.04.2026