Нидерландиялик мухлислар онаси вафот этган футболчига YNWA қўшиғини куйлаш орқали ҳамдардлик билдиришди
Нидерландия чемпионатининг 2-дивизиони иштирокчиси «Гоу Эхед Иглс» жамоасининг 38-турда «НАК Бреда»га қарши (4:1) учрашуви вақтида мухлислар «You’ll Never Walk Alone» қўшиғини куйлашган. Бу орқали улар маҳаллий жамоа дарвозабони Йелле тен Рувеларга онаси вафот этгани муносабати билан ҳамдардликларини изҳор қилишган.
Рувеларлар оиласидаги фожиа учрашув давомида содир бўлган. Футболчининг онаси 61 ёшида оламни тарк этган. «Гоу Эхед Иглс» мухлислари ўйиннинг 61-дақиқасида футболчини қўллаб-қувватлаб машҳур «Сен ҳеч қачон ёлғиз қолмайсан» қўшиғини куйлашган.
Йелле тен Рувелар Нидерландия чемпионатида бир жамоа сафида ўтказилган ўйинлар бўйича рекордчи ҳисобланади (280 ўйин). 35 ёшли дарвозабон «НАК Бреда»га қарши учрашувларда 2008 йилнинг 31 августидан буён гол ўтказмаганди.
Мавзуга оид
16:38 / 12.11.2024
Амстердамдаги можаро: аслида нималар бўлди?
00:11 / 12.11.2024
Нидерландия 9 декабрдан чегара назоратини жорий этади
17:40 / 08.11.2024
«Маккаби» мухлислари Амстердамда Фаластин байроғини ёқиб, тартибсизлик келтириб чиқаришди ва сўнг таксичилар тақибига учрашди
20:41 / 08.10.2024