Саакашвили: менинг саъй-ҳаракатларимсиз Яценюк ҳали ҳам бош вазир бўларди
Украинанинг Одесса вилояти губернатори Михаил Саакашвилининг айтишича, унинг жамоаси иши эвазигагина Арсений Яценюк Украина бош вазири лавозимидан истеъфога кетди. Бу ҳақда "112 Украина" хабар бермоқда.
"Агар мен Украина миқёсида ҳеч нарса қилмаганимда, Яценюк ҳали ҳам бош вазир бўларди", деб айтди Саакашвили.
Саакашвилининг айтишича, Яценюкни парламент ва президент маъмурияти ичидаги "тил бириктиришлар" эмас, балки Саакашвили ва унинг сафдошлари яратган ҳамда у билан бутун Украинани айланиб чиқишган "Тозалаш учун ҳаракат" олиб ташлади.
Саакашвилининг таъкидлашича, у ўзининг ишидан фақат ярмигагина кўнгли тўлган, чунки Украина ички ишлар вазири Арсен Аваков ҳамон ўз лавозимида қолмоқда. "Коррупцион алоқалар қолди, "ўзаро тил бириктиришлар" қолди", деб айтди Саакашвили.
Аввалроқ Саакашвили унинг собиқ партияси Грузиядаги парламент сайловларида ғалаба қозонишига ишончи комиллигини ва шундан кейин Грузияга қайтиши мумкинлигини айтганди.
Мавзуга оид
10:11
Германия Украинада ҳалок бўлган 10 фуқароси ҳақида маълумотга эга
09:31
Европа Байдендан кетишидан олдин Украинага ёрдамни оширишни сўрамоқда
17:24 / 14.11.2024
The Times: Киев бир неча ой ичида оддий атом бомбасини яратиши мумкин
16:08 / 14.11.2024