Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бағдод шаҳри атрофида 3та теракт амалга оширилиши оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди
Ироқ пойтахти Бағдод шаҳри атрофидаги ҳудудларда 3та бомба портлатилди. Рейтер агентлигининг полициячилар ва тиббиёт ходимларига асосланиб хабар беришича бу терактлар туфайли камида 14 киши ҳалок бўлган.
Аниқлик киритилишича, Бағдод жанубидаги Сайдия туманида кучли портлаш содир бўлган. Натижада 11 киши вафот этган ва 30 киши жароҳатланган. Яна бир портлаш Бағдоддан 25 км шимолдаги Тармия шаҳрига кетиш йўлида амалга оширилган ва бу ерда 2 киши ҳалок бўлиб, 6 киши жароҳатланган. Учинчи портлаш эса Бағдоддан 30 км жанубдаги Ҳалис шаҳарчасига кетиш йўлида содир этилган. Бу портлаш натижасида 1 киши ҳалок бўлиб, 2 киши жароҳатланган.
Ҳозирча бу портлашлар туфайли ҳеч бир гуруҳ жавобгарликни ўз зиммасига олмади.
30 апрель куни Бағдод шаҳридаги парламент олдида шиалар етакчиси Муқтадо Садр раҳбарлигида ҳукуматга қарши намойишлар ўтказилди. Бу намойиш 1 май куни ҳам давом этди.
Мавзуга оид
15:21 / 01.04.2026
Бағдодда америкалик журналист аёл ўғирлаб кетилди
09:47 / 12.03.2026
Норвегияда АҚШ дипмиссияси ёнидаги терактда гумон қилинганлар қўлга олинди
09:20 / 23.02.2026
Зеленский: Лвивдаги терактни РФ Telegram орқали ташкил этган
16:41 / 22.02.2026