14:55 / 03.05.2016
4801

АҚШда россиялик хакерни 37 ойга қамашди

Gozi компьтер вирусини ишлаб чиқишда айбланаётган АҚШда ҳибсга олинган россиялик Никита Кузьмин 37 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Нью-Йорк жанубий федерал суди маълумотига таяниб РИА Новости хабар берди

Кузьмин 2010 йили Калифорнияга борган пайтда қўлга олинганди. Унга АҚШ ва Европа банклари ҳисобидан пул ўғирлай оладиган вирус тарқатиш айби қўйилган. 2011 йилнинг майида у тергов-суриштирув ишларида келишувга рози бўлиб айбини тан олди. 

Умумий ҳисобда вирус бутун дунё бўйлаб камида 1 миллион ва Америкада тахминан 40 минг, улар орасида 160таси NASA ники, компьютерларига юқтирилган. Қидирув федерал бюроси маълумотларига кўра, 2005 йилда хакерлар “ўн миллионлаб доллар”ларни ўғирлашган. 

Жиноий ишнинг яна иккита фигуранти Латвия фуқароси Денис Чаловский ва Руминия фуқароси Михай Паунеску ҳисобланади. Улар 2012 йилда Нью-Йорк прокуратураси талаби билан ўз республикаларида ҳибсга олинган.

Top