Жаҳон | 16:05 / 03.05.2016
36476
1 дақиқада ўқилади
Хитойнинг Нанкин шаҳридаги осмонўпар бинода юз берган кучли ёнғин бартараф этилди
3 май кунининг иккинчи ярмида Хитойнинг йирик шаҳарларидан бири бўлмиш Нанкин шаҳридаги "Луншэн" номли осмонўпар бинода кучли ёнғин бошланди.
Ёнғин тасвирларида 26 қаватли бинонинг ташқи томони аланга билан қопланганини кўриш мумкин.
Sina порталининг маълум қилишича, айни вақтга келиб ёнғин бартараф этилган. Ҳодиса натижасида қурбон бўлганлар йўқлиги айтилган.
Маълум қилинишича, ёнғин бинонинг 6-қаватида вентиляция тизимидаги носозлик туфайли келиб чиққан. Кучли шамол туфайли аланга тез тарқалган ва 23-қаватгача етиб борган. Ёнғинни ўчириш учун турли туманлардан кўплаб гуруҳлар етиб келган.
Айни вақтда бино ичида ёнғиндан кейинги тозалаш ишлари амалга оширилмоқда.