Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
WhatsApp Бразилияда блоклангач, Telegram’да 1 кун давомида 7 млн янги фойдаланувчи рўйхатдан ўтди
Бразилия уяли алоқа операторлари 2 май, душанба куни суд кўрсатмаси асосида WhatsApp мессенжерига киришни бутун мамлакат бўйлаб 72 соат давомида ёпиб қўйишди. Шундан сўнг 1 кун давомида Telegram аудиторияси 7 миллионга ортди. Айни вақтда ҳам мамлакат ҳудудида WhatsApp ишламаяпти.
WhatsApp ёпиб қўйилиши муқаррар бўлганидан сўнг бразилиялик фойдаланувчилар оммавий тарзда Павел Дуровнинг Telegram мессенжерида рўйхатдан ўта бошлаган.
Санкти-Спиритус штати судьяси Марсел Монталваунинг мессенжерни блоклаш ҳақидаги қарорига мобил дастур эгаларининг наркотиклар контрабандасига алоқадор жиноий ишлардан бирини текширишда Бразилия расмийлари билан ҳамкорликдан бош тортгани сабаб бўлди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари мобил дастурдан фойдаланган гумонланувчилар музокаралари ҳақида маълумот олишга ҳаракат қилмоқда, бироқ компания шахсий маълумотлар ошкор этилмаслиги сиёсатини рўкач қилиб, бундан бош тортмоқда.
2016 йилнинг февралида Telegram мессенжерининг фаол фойдаланувчилари сони 100 млн кишига етгани қайд этилганди. Бу мессенжер орқали кунига 15 млрд хабар жўнатилади.
2015 йилнинг ноябрида Facebook ижтимоий тармоғига тегишли WhatsApp мессенжери ўзининг Android приложениясида Telegram хизматидан фойдаланиш имкониятини тўсиб қўя бошлаганди.
Мавзуга оид
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
20:23 / 15.06.2026
Бразилиядаги аттракционда аёл 40 метр баландликдан хавфсизлик арқонисиз отиб юборилди
08:49 / 15.06.2026