Жаҳон | 19:14 / 05.05.2016
7527
1 дақиқада ўқилади

ИШИД жангарилари бир йил мобайнида Ироқда 20 нафар маҳаллий журналистни ўлдирган

"Ал Маядин" телеканалининг хабар қилишича, ИШИД террорчилик гуруҳи жангарилари 1 йил давомида 20 нафар ироқлик журналистнинг умрига зомин бўлган. 

Ироқ матбуот эркинлигини ҳимоя қилиш ташкилоти маълумотларига кўра, жангарилар журналистларни ўлдиришдан ташқари, "ИШИД назоратидаги ҳудудларда ҳибсда сақланаётган журналистларга доимий азоб бериб келади". Улар нафақат адвокатдан фойдаланиш, балки ҳуқуқшунос билан мулоқот қилиш имкониятидан ҳам маҳрумдирлар.

Ташкилотнинг уқдиришича, Ироқ журналистлари уюшмаси жангарилардан азият чеккан журналистларнинг тўлиқ рўйхатини тузиб чиқмоқда. Шундан сўнг, Халқаро жиноят судига ариза топширилади. Уюшма халқаро тузилма журналистлар ўлими ва Ироқдаги ОАВга нисбатан жиноятларни содир этишда террорчи гуруҳ жангариларини айбдор деб эълон қилишига умид қилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид