Жамият | 09:43 / 06.05.2016
9311
1 дақиқада ўқилади

Ёқутистонда ёнғин туфайли 5 киши ҳалок бўлди

Ёқутистондаги 2 қаватли турар жой биноларидан бирида рўй берган ёнғин туфайли 5 киши ҳалок бўлди, улардан бири ёш бола эди. Бу ҳақда Интерфакс агентлиги хабар тарқатган.

"Ёниб кетган уйдан 2 эркак, 2 аёл ҳамда 1 боланинг жасади аниқланган", дейди тергов қўмитаси вакили.

Ёнғин вақтида уйлардан бири бутунлай вайрон бўлган, подъезд ҳам шикастланган. Бинода яшовчи бошқа 22 киши ёнғин вақтида бинони тарк этишга улгурган. 

Мавзуга оид