Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Хамас» етакчиси Исроилни Фаластин тупроғига киритмасликка ваъда берди
Фаластиннинг «Хамас» ҳаракати Исроил билан уруш қилишни истамайди ва шу билан биргаликда исроилликларнинг Фаластин заминига бостириб киришига йўл қўймайди. Бу ҳақда ҳаракат етакчиси Исмоил Хания маълум қилган.
«Айирмачилик ҳаракатлари Ғазо сектори чегарасида буфер зона (тўқнашувчилар орасидаги учинчи бетараф ҳудуд) ҳосил қилишга имкон бермайди», деган у.
Унинг қўшимча қилишича, Миср, Қатар, Туркия ва БМТ вакиллари бўлган воситачилар Ғазо секторида тинчлик ўрнатишга эришиш учун иш олиб бормоқда.
Ханиянинг баёноти Фаластин-Исроил низосининг кескинлашуви фонида янгради.
Ҳозирги вазият ҳудудда 2014 йилдан буён зиддиятларнинг энг кучайган палласидир.
2007 йилда Исроил ва «Хамас» ўртасида 3 марта қуролли тўқнашувлар бўлиб ўтди. 2014 йилнинг ёзида юз берган тўқнашувлар туфайли 2,2 мингдан ортиқ фаластинлик ҳамда 70 нафардан ортиқ исроиллик ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид
09:56 / 08.07.2026
Ҳамас Ғазодаги фуқаролик ҳукуматини тарқатиб юборди
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
00:14 / 29.06.2026
Исроил ҳукумати Усмонийлар империясида арманлар геноциди бўлганини тан олди
10:45 / 27.06.2026