Иқтисодиёт | 20:31 / 06.05.2016
6357
2 дақиқада ўқилади

Иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини маҳаллийлаштириш мавзуида илмий-амалий анжуман ўтказилди

Тошкентда “Иқтисодиётнинг етакчи тармоқларида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш асосида импортни қисқартириш ва кооперация алоқаларини ривожлантириш стратегияси” мавзуида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси ҳамкорлигида ташкил этилди.

2000 йилдан бери ҳаётга татбиқ этиб келинаётган маҳаллийлаштириш дастурлари самарасида мамлакатимизда импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ҳажми 220 баробардан ошган. 2015-2019 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури доирасида жорий йилнинг биринчи чорагида 534 лойиҳа амалга оширилиб, қиймати 981,3 миллиард сўмлик ёки 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 баробар кўп маҳсулот ишлаб чиқарилган.

2015 йилда ўтказилган Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси якунига кўра, жорий йилда аввал импорт қилинган 2,1 триллион сўмлик товарларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ва етказиб бериш бўйича шартномалар тузилган. Бу 2016 йилда иқтисодиётнинг етакчи тармоқларида импорт ҳажми 637,5 миллион долларга қисқаришини таъминлайди.

2015 йилда кир ювиш машиналари, энергия тежовчи лампалар, косметика воситалари сингари 52 турдаги янги маҳсулот экспорт қилинган.

Мавзуга оид