Жаҳон | 23:39 / 08.05.2016
13792
1 дақиқада ўқилади
Афғонистонда бензовоз ва иккита автобус тўқнашиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 73 кишига етди
8 майда Афғонистонда бензин ташувчи юк машинаси ва иккита йўловчи автобуси тўқнашиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 73 кишига етди. Бу ҳақда Афғонистон ҳукумати маълум қилди.
Аввалроқ 52 киши ҳалок бўлгани ва 73 киши шифохонага етказилгани маълум қилинганди.
Воқеа Ғазни вилоятида, Кобул билан Қандаҳор шаҳрини боғловчи катта трассада юз берган. Тўқнашувдан кейин барча учта транспорт воситаси ёниб кетган.
Маҳаллий ҳукуматнинг маълум қилишича, автобусларда 120 дан кўпроқ одам бўлган. Жароҳатланганлар орасида болалар ҳам бор.
Мавзуга оид
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
21:21 / 13.11.2024
Урганчга Хитойдан 30 дона замонавий автобус олиб келинди
20:17 / 13.11.2024
Покистонда тўй автобуси дарёга қулаши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди
15:03 / 13.11.2024