Спорт | 19:43 / 08.05.2016
9031
1 дақиқада ўқилади

Арсен Венгер: «Лестер»нинг чемпионлиги мен учун оғир келди»

“Арсенал” жамоаси бош мураббий Арсен Венгер “Лестер”нинг Англия чемпиони бўлгани ҳақда ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Лестер” нинг чемпион бўлиши мен учун оғир бўлди. Кимдир сиздан кучли бўлса, уни тан олиш керак. “Лестер” ҳақиқатда кучли жамоа. «Ман Сити», «Тоттенхэм» ёки «Манчестер Юнайтед» ҳақида ўйлаяпсизми? Бунга ҳожат йўқ. Бу спорт.

Биз мана шундай кичик жамоаларни менсимай ўйнашлик оқибатида, кўп хатоларга йўл қўйдик. Нега? Ўзим ҳам билмайман. 
Уйда ўтказган ўйинларимизда муаммолар бўлди, жамоалар билан кечган ўйинда кўп очко йўқотдик ва етарли голлар ура олмадик. Ана шулар бизнинг камчилигимизга айланди”, — деди Венгер.

Мавзуга оид