Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австрия канцлери истеъфога чиқди
Австрия канцлери Вернер Файман ўз лавозимидан истеъфога чиқди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.
У коалицион ҳукумат раҳбарлиги ҳамда Австрия Социал-демократик партия раҳбарлигидан ҳам истеъфо берган.
Файман мамлакатда қочқинларни қабул қилиш сиёсатида ўта қаттиққўллиги билан омманинг норозилигига учраган. Аввалроқ у бошчилигидаги Австрия ҳукумати Италия билан чегарада 400 метр узунликдаги тўсиқ ўрнатишни режалаштиргани маълум бўлганди.
Ўтган ҳафтада, 1 май кунги митинглар вақтида иштирокчилар Файманга қарши ҳуштакбозликлар қилишганди.
Файман матбуот анжуманида ўз партияси вакилларининг тўла қўллаб-қувватлашини ҳис қилмагани учун шу қарорга келгани ҳақида маълум қилган.
Сўровномалар натижаларига кўра, Социал-демократлар ва уларнинг иттифоқчилари 2018 йилгача бўлиб ўтадиган умумхалқ сайловларида "Австрия Озодлик партияси"дан енгилиши тахмин қилинган.
Мавзуга оид
21:48 / 28.01.2026
Равшан Маматов Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги директори лавозимидан озод этилди
15:09 / 27.01.2026
Давлат активларини бошқариш агентлиги раҳбари ишдан олинди
17:00 / 06.10.2025
Францияда сиёсий инқироз: янги ҳукумат 14 соатда истеъфога чиқди
23:42 / 04.08.2025