Иқтисодиёт | 20:22 / 10.05.2016
25592
3 дақиқада ўқилади

2015 йилнинг энг йирик экспорт қилувчи мамлакатлари бешталиги аниқланди

2016 йилнинг 18 май куни бўлажак «Товар ва хизматлар экспорти» мавзусидаги амалий конференция ҳозирги куннинг долзарб масалаларидан бири бўлиб турибди. Бу айниқса, мамлакат экспортини кучайтиришга туртки бериш ва ривожлантириш масаласи кун тартибида турган бугунги кунда янада долзарблик касб этади. Аммо, бирон мақсадни амалга оширишда ушбу соҳада муваффақиятга эришганларни билиш фойдадан холи эмас. Шу боис, товарлар ва хизматларни экспорт қилувчи топ-бешталик мамлакатлари ҳавола этилади. 

5-ўрин: Нидерландия

Экспортнинг асосий йўналишлари: қишлоқ хўжалиги, кимё ва электротехника саноати маҳсулотлари, минераль ёқилғи;

Асосий савдо ҳамкорлари: Германия, Бельгия, Люксембург, Англия, Франция, Италия.

4-ўрин: Япония

Экспорт қилинувчи маҳсулотлари: автомобиллар ва уларнинг бутловчи қисмлари, мураккаб микросхемалар, пўлат, яримўтказгичлар, кимё ва машинасозлик саноати маҳсулотлари;

Асосий савдо ҳамкорлари: Хитой, АҚШ, БАА, Австралия ва Жанубий Корея.

3-ўрин: Германия

Экспорт маҳсулотлари: автомобиллар, транспорт воситалари, металллар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва химикатлар, компьютер техникаси, тўқимачилик;

Асосий савдо ҳамкорлари:  Франция, АҚШ, Швейцария, Бельгия ва Нидерландия.

2-ўрин: АҚШ

Экспорт маҳсулотлари: истеъмоол моллари, автомобиллар, нефть ва минерал ёқилғи, электроаппаратура, компьютер ва оргтехникалар, кимёвий препаратлар, транспорт воситалари, учувчи ва космик маҳсулотлар, қимматбаҳо тош ва металлар, пластмасса, фармацевтика маҳсулотлари, органик кимёвий моддалар;

Асосий савдо ҳамкорлари: Канада, Япония, Мексика, Буюк Британия, Германия, Жанубий Корея, Тайвань.

1-ўрин: Хитой

Экспорт маҳсулотлари: тўқимачилик, тиббий ускуна ва техникалар, пўлат, электрон ускуналар, кийим-кечак ва бошқалар;

Асосий савдо ҳамкорлари: Япония, АҚШ, Жанубий Корея, Германия, Нидерландия, Вьетнам, Англия, Ҳиндистон ва Малайзия.

Қайд этиш лозим, 2015 йил якунларига кўра, Хитой экспорт ва интернет савдоси ҳажми бўйича биринчи ўринни эгаллади. Бугунги кунда, жаҳон экспортининг 12,5 фоизи ушбу давлат ҳиссасига тўғри келади. ХХР тижорат вазири Гао Хученнинг сўзларига кўра, ташқи савдони юритиш намунасининг замон талабларига мослаштирилиши экспорт ҳажмининг ўсишига туртки бўлган. Шу билан бирга, арзон иш кучининг ўрни беқиёсдир. 

Ўзбекистон экспортини мустаҳкамлашга ҳиссасини қўшаётган тадбиркорлар учун эса 18 май куни Wyndham Tashkent меҳмонхонасида «Товарлар ва хизматлар экспорти» мавзусида амалий бизнес-анжуман бўлиб ўтади. 

Унда Дмитрий Дичковский, Игорь Качалов ва Максимилиан Фоедингер каби мутахассислар маъруза қилишади. Бундан ташқари, амалий муҳокама доирасида маҳаллий тадбиркорлар Халқаро бизнес ва технологиялар Ассоциацияси кузатув кенгаши раиси Ҳикмат Абдураҳмонова Marwin Brands (Dena шарбатлари) компанияси раҳбари Алишер Исаев ҳам ўзларининг фойдали маслаҳатларини беришади. 

Be the Change Group компанияси анжуман ташкилотчиси, АМБ ваТ ҳамкор ташкилотчи, CHINA LEASING GROUP бош ҳамкор ҳисобланади.

Мавзуга оид