Жамият | 19:06 / 10.05.2016
54210
1 дақиқада ўқилади

Олимлар мобил телефонлар эркакларда репродуктив органларни зарарлантириши ҳақида айтишди

Ноутбукни тиззасига қўйиб ишлашни яхши кўрадиган эркаклар электромагнит нурларнинг репродуктив органларига зарари бўлиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўришганмикан?! Афсуски, ҳозирча бундай хавотирдан халос бўлишнинг иложи йўқ - ҳеч ким бу соҳага доир тадқиқот олиб бормаган.

Бироқ чўнтакларда олиб юрилувчи уяли телефонларнинг эркаклар соғлиғига етказадиган зиёни тўғрисида маълумотлар бор. 

Репродуктив биотиббиёт (Journal of Reproductive BioMedicine) журналида ёзилишича, шим чўнтагида уяли телефонини олиб юрувчи эркакларнинг 47 фоизи уруғлантиришда жиддий муаммоларга дуч келишади. 

Таққослаш учун: мобил телефонини танасидан узоқроқда сақлайдиган эркакларнинг 11 фоизидагина мазкур ҳолат кузатилади. 

Профессор Марта Дирнфельднинг The Telegraph саҳифаларида билдиришича, бундай паталогиянинг сабаби гаджетларнинг электромагнит ва иссиқлик таъсирида юзага келиши мумкин. 

Баъзи нашрлар эркаклар соғлиғидаги муаммоларни уларнинг катта шаҳарларда яшаши билан боғлаб, бу носоғлом экологик муҳит таъсири бўлиши мумкинлигини тахмин қилишди.

Мавзуга оид