Жаҳон | 20:55 / 10.05.2016
5303
2 дақиқада ўқилади

Туркиянинг Диёрбакир шаҳрида навбатдаги теракт туфайли 3 киши ҳалок бўлиб, 42 киши жароҳатланди

Туркия жануби-шарқидаги Диёрбакир шаҳри марказида, Боғлор туманида портлаш амалга оширилиши натижасида 3 киши ҳалок бўлган ва 42 киши жароҳатланган. Бу ҳақда NTV хабар тарқатган.

Маълум қилинишича, портлаш портловчи қурилма ўрнатилган автомобиль полиция автобуси ёнида портлатилиши орқали амалга оширилган.

Бу автобус Курдистон ишчилар партиясининг қўлга олинган аъзоларини олиб кетаётган эди. Портлаш натижасида жабрланганлар орасида полициячилар ҳам (12 нафар полицичи), маҳкумлар ҳам ва тинч аҳоли вакиллар ҳам бор.

Қайд этиш керакки, Диёрбакир шаҳрини Туркия шарқида автоном давлат (Туркия Курдистони) тузиш ниятида бўлган Курдистон ишчилар партияси вакиллари ўзларининг пойтахтлари сифатида билишади.

Кейинги ярим йил давомида ҳудудда нотинч вазият сақланиб қолмоқда. Январь ойида шаҳардаги полиция маҳкамасида теракт уюштирилиши оқибатида камида 5 киши ҳалок бўлганди. Ўтган вақт ичида яна бир неча марта портлашлар амалга оширилди.

Бугун ҳужумга учраган ҳарбийлар ва полициячилар бир неча ой давомида ҳудудда партия аъзоларига қарши амалиётлар ўтказишганди.

Мавзуга оид