Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
130 ёшли винтовка 1,3 миллион долларга сотилди
АҚШда бўлиб ўтган кимошди савдосида 1886 йилда ясалган Winchester милтиғи савдога қўйилди. У 1,265 миллион долларга сотилган. Савдоларни Rock Island Auction Company ташкил этган, деб хабар қилмоқда Luxurylaunches. Нашрнинг таъкидлашича, ўқотар қурол яхши сақланган.
Хабарларга кўра, ушбу винтовка бой тарихга эга. 1886 йилда апачи қабиласи йўлбошчиси Жеронимони ҳибсга олган америкалик капитан Ҳенри Лоутон (Henry Ware Lawton) винтовканинг эгаси ҳисобланади. 1886 йилги намунанинг биринчи рақамли милтиғи Winchester фирмаси томонидан Лоутонга ҳадя қилинган.
Мазкур қурол кўпинча интерьер воситаси бўлиб хизмат қилади. Масалан, австриялик дизайнер Райнер Вебер (Rainer Weber) март ойида Калашников автоматларидан стуллар тўпламини намойиш этган эди.

Мавзуга оид
23:45 / 06.05.2026
Эрон яна БААга ракета отди: Теҳрон Трампни менсимаяптими?
21:16 / 06.05.2026
АҚШ ва Эрон можарони тўхтатиш бўйича меморандум имзолашга яқин — ОАВ
19:21 / 06.05.2026
“Ножўя таъсирлари ҳақида етарлича огоҳлантиришмаган” — АҚШда “оздирувчи воситалар” устидан шикоятлар кўпайди
09:52 / 06.05.2026