Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 23-24 май кунлари ШҲТ ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади
Тошкентда 23-24 май кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади, деб маълум қилди Россия ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова.
Захарованинг айтишича, "учрашув диққат марказида Тошкентда 23-24 июнь кунлари бўлиб ўтиши керак бўлган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитига тайёргарлик масалалари бўлади".
"Ташқи ишлар вазирлари ШҲТга аъзо давлатлар етакчилари кенгаши кўриб чиқилиши учун киритиладиган ҳужжатлар ва қарорлар лойиҳаларини муҳокама қилишни режалаштиришмоқда. Хусусан, гап ШҲТнинг 15 йиллиги Тошкент декларацияси, ШҲТни 2025 йилгача ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш бўйича 2016-2020 йиллар учун мўлжалланган ҳаракатлар режаси ҳамда террорчилик, экстремизм, уюшган жиноятчилик, гиёҳванд моддаларни ноқонуний айлантиришга қарши курашда ҳамкорликни илгари суришга қаратилган лойиҳалар ҳақида кетмоқда", деб айтди Захарова.
Захарова ШҲТнинг кенгайтирилиши қарорига кўра, ташқи ишлар вазирлари Ҳиндистон ва Покистоннинг ташкилотга қабул қилиниши жараёни боришини кўриб чиқишларини маълум қилди.
Мавзуга оид
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026