Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 23:28 / 13.05.2016
16253
1 дақиқада ўқилади
АҚШ ва Шимолий Европа давлатлари Россияга қарши санкцияларни узайтиришга келишишди
АҚШ президенти Барак Обама Россияга қарши санкцияларни узайтириш зарурияти тўғрисида Шимолий Европанинг беш нафар мамлакат етакчилари билан келишувга эришгани ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Reuters.
Шунингдек, давлат раҳбарлари Болтиқ денгизида россия ҳарбий кучларининг мавжудлиги ҳамда мамлакатнинг ҳарбий самолёт ва кемалари сони тобора ортиб бориши ташвишга солаётганини қайд этишди.
Америка президенти билан бўлган учрашувда Дания, Швеция, Исландия, Норвегия ва Финляндия мамлакатларининг раҳбарлари иштирок этишди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш