Туркия вазири ЕИ билан виза тизими бекор қилинишига умид қилмаётганини билдирди
Туркиянинг Европа Иттифоқи масалалари бўйича вазири Вулқон Бозқир ЕИ билан визаларни бекор қилиш бўйича ишнинг самарали ҳал бўлишидан умид қилмаётганини билдирди. Бу ҳақда у Брюсселда Европарламент ва Европа Иттифоқи бошқа тузилмалари раҳбарлари билан музокаралардан кейин маълум қилди, деб хабар беради ТАСС.
“Ҳозирги босқичда бу мавзу Европарламент ҳукмини кутмоқда. Биз ҳозир Еврокомиссия яна (Туркиядан визаларни бекор қилиш) масаласини кўриб чиқиши лозим бўлган босқичга чиқдик. Шу йўл орқали юзага келган вазиятни ҳал қилиш мумкин. Бироқ мен бугунги алоқаларимдан сўнг, бунга катта умидлар боғлай олмайман”, - деди вазир.
Бозқирнинг айтишича, ЕИ вакиллари “бу жараённи кенгайтириш нияти йўқ”. “Шундай экан, Еврокомиссия томонидан келгусида ушбу масалага ижобий ёндашувни кутиш ўринсиз. Лекин Туркия ҳаракатдан, ушбу масалани илгари суришдан тўхтамайди”.
“Биз учун вазиятнинг бундай ҳолати мақбул эмас. Еврокомиссия янги қарор қабул қилиши зарур. Терроризмга қарши қонунчиликка ўзгариш киритиш масаласига тўхталсак, агар биз катта йўқотишларга дуч келганимизни инобатга олинса, терроризмга қарши кураш қонунига ўзгариш киритиш мавзуси сиёсий муҳокамаларга сабаб бўлмаслиги лозим”, дея фикр билдирди вазир.
Еврокомиссия ҳамжамият давлатларига қисқа муддатли сафарларга отланаётган Туркия фуқаролари учун визасиз режимни киритишни тавсия қилди. Шу ўринда Анқара визасиз режимга ўтишга тайёргарлик жараёнида келишилган 72 пунктдан қолган 5тасини бажариш мажбуриятини олиши керак. Бу пунктлар коррупцияга қарши кураш соҳаси қонунчилигига ўзгартиришлар киритиш, ЕИ мамлакатлари билан полиция ва суд ҳамкорлиги, миграция ҳамкорлигини таъминлаш , янги кўринишдаги биометрик паспортларни татбиқ этиш каби масалаларни назарда тутади.
Мавзуга оид
21:04 / 22.12.2024
Туркияда тиббий вертолёт шифохона биносига урилиб, қулаб тушди
11:37 / 22.12.2024
Ўғриликда айбланиб 4 йилдан буён қидирувда бўлган аёл Туркиядан Ўзбекистонга депорт қилинди
20:38 / 20.12.2024
Эрдўған Сурия шимолидаги террорчиларни зарарсизлантириш вақти келганини айтди
17:42 / 20.12.2024