Ўзбекистон | 17:20 / 18.05.2016
5709
2 дақиқада ўқилади

Навоийда фуқаролар йиғинлари раислари сайлови доирасида 19та фуқаролар йиғинида сайловлар ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг жорий йил 5 мартдаги “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Навоий вилоятида ҳам фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови юксак савияда ўтказилмоқда.

Айни пайтга қадар вилоятдаги 19 фуқаролар йиғинида раислар ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови бўлиб ўтди. Навбаҳор туманидаги “Меҳнат” маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва унинг маслаҳатчилари сайлови ҳам очиқлик, ошкоралик ва муқобиллик асосида ўтказилди.

"Президентимиз раҳнамолигида маҳалла институтининг нуфузини янада юксалтириш, унинг вазифа ва ваколатлари доирасини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Раис ва унинг маслаҳатчилари лавозимига катта ҳаётий тажрибага эга, ташаббускор ва аҳолининг ҳурмат-ишончига сазовор бўлган муносиб номзодлар сайланмоқда", дейди фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича вилоят штаби раҳбари Санжар Туробов.

“Меҳнат” маҳалла фуқаролар йиғини раислигига 3 нафар номзод орасидан Бекмурод Тошев сайланди. Муқобиллик асосида маслаҳатчилар лавозимига кўрсатилган 18 номзод орасидан 9 нафари очиқ овоз бериш йўли билан сайланган.

Мавзуга оид