Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада қизчани ўлдирган энаганинг ҳибсда ушлаб турилиши муддати узайтирилди
Москванинг Пресненск суди ўзи ишлаган уйдаги оиланинг 4 ёшли қизчасини ўлдирганликда айбланаётган энага Гулчеҳра Бобоқулованинг ҳибсда ушлаб турилишини яна 2 ойга узайтирди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.
Суд терговнинг арзини маъқуллаб, айбланувчининг ҳибсда ушлаб турилишини 29 июлгача узайтирди.
Аввалги марта ҳибс муддати апрелда узайтирилганди.
29 февралда Москвада 4 ёшли қизчанинг қотиллиги содир этилган. Бу жиноят бўйича 39 ёшли ўзбекистонлик Бобоқулова асосий гумонланувчи ҳисобланмоқда. Унга "Кичик ёшли боланинг қотиллиги" моддаси бўйича айблов эълон қилинган. Агар энага ақли расо деб топилса, бу моддага кўра у 25 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Мавзуга оид
07:52 / 07.05.2026
Мудҳиш қотилликка қўл урган ўзбекистонлик аёл Россия руҳий касалликлар шифохонасида қолдирилди
14:52 / 24.03.2025
Тошкентда ёш қизалоқни муттасил калтаклаб келган энага озодликдан маҳрум қилинди
13:52 / 05.01.2025
Фарғонада боланинг ҳаётини хавф остида қолдирган энага устидан жиноят иши қўзғатилди
21:33 / 19.10.2024