Тошкентнинг Яккасарой туманидаги ёнғин сабаблари маълум бўлди
9 июнь куни Тошкент шаҳри, Яккасарой туманидаги технопарк (собиқ текстиль комбинати) ҳудудидаги ёнғин кислород баллони портлаши оқибатида юз берган. Бу ҳақдаги маълумот Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан тасдиқланган.
Полизол ишлаб чиқарувчи (ламинат остига ётқизишга мўлжалланган материал) цехда пропан ва кислород баллонлари сақлашга рухсат берилганди.
Хабар қилинишича, ёнғин иккита кислород ва ўн иккита пропан баллони портлаши ортидан келиб чиққан.
Ёнғин 9 июнь куни кечқурун, соат 22:00 да бошланди. Ёнғин 300 кв.м майдонни қамраб олган. Ҳодиса жойига 8та ўт ўчириш машинаси йўлланган. Соат 23:00да ёнғин ўчирилган. Жабрланганлар ва қурбонлар йўқлиги айтилган.
Яккасарой технопарки 2013 йилнинг декабрида, собиқ Тошкент текстил комбинати ўрнида ташкил қилинган эди. Майдони 65 гектар бўлган ҳудудда 25 та кичик ва ўрта тадбиркорлик корхоналари фаолият юритмоқда.
Тошкентдаги технопаркда йирик ёнғин чиқди