Иқтисодиёт | 13:37 / 27.06.2016
8604
2 дақиқада ўқилади

Франция молия вазири: Буюк Британия тезкорлик билан ЕИдан чиқиш жараёнини бошлаши керак

Буюк Британия референдумда қабул қилган қароридан сўнг Европа Иттифоқидан чиқиш жараёнини тезроқ бошлаши керак. Франция молия вазири Мишель Сапен France 2 телеканали эфирида шундай фикр билдирди. 

"Лондон Евроиттифоқдан чиқиш жараёнини тезроқ йўлга қўйиши лозим. Буюк Британия Brexit'га овоз берди, энди дарҳол уни амалга ошириши керак. Франция ва Германия бу масалага бир хил ёндашмоқда", - деди Сапен. 

ЕИдан чиқиш француз солиқ тўловчиларига молиявий жиҳатдан қандай таъсир кўрсатиши мумкинлигига оид саволга Сапен "бу жараён тўлиқ назорат остида бўлади ва французларни ҳеч қандай чиқимга олиб келмайди", дея жавоб қайтарди. 

"Франция иқтисодиётининг ўсиши ва ривожланиши, биринчи навбатда, ички истеъмол билан боғлиқ, бу эса ички иқтисодий жараён", - деди Сапен. 

У "Буюк Британиянинг ЕИдан чиқиши Европа меҳнат бозоридаги вазиятга маълум бир таъсир ўтказишини" тан олди. 

 

фото:Архивное 

Мавзуга оид