Тошкент шаҳрида 27 июнь куни хатмоналар ўтказиладиган масжидлар рўйхати келтирилди
Ўзбекистонда дини Исломнинг устунларидан бири бўлмиш рўза ибодатини амалга ошириш, хайр-саховат ойи бўлмиш Рамазон ойи кечаларида таровиҳ намозларини адо этишлик, унда Қуръони Каримни хатм қилиш давом этмоқда.
Бугун, 2016 йил 27-июнь муборак Рамазон ойининг 22-кунидир. Ушбу мунаввар кечада ҳам Тошкент шаҳрининг бир қатор жоме масжидларида Қуръони Карим хатмонаси бўлади, чин ихлос ила дуолар қилинади.
Хусусан Тошкент шаҳридаги қуйидаги масжидларда Қуръони Карим хатмонаси якунига етади:
1. “Ракат” жоме масжиди. (Манзил: Яккасарой тумани А.Авлоний кўчаси, 20-уй. ) Масжид имом-хатиби - Муҳаммадиев Раббимқули. Қорилар: Қулбоев Жасурбек, Абдуллаев Меърожиддин.
2. “Валихўжа ўғли Норхўжа” жоме масжиди. (Манзил: Миробод тумани, Файзобод 1-тор кўчаси 26-уй.) Масжид имом-хатиби - Ҳамдамов Ҳабибулла. Қори: Тўраев Муҳаммад.
3. “Доруссалом” жоме масжиди. (Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Ўзбекистон маҳалласи, Қушқўнди кўчаси 8-уй.) Масжид имом-хатиби - Жуманов Абдулҳамид. Қорилар: Жуманов Муҳаммадлатиф, Раҳимжонов Маҳмуджон, Раҳимжонов Раҳматуллоҳ.
4.“Абдуллоҳ ибн Ҳузофа” жоме масжиди. (Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Эски жар ариқ маҳалласи, Кўксарой кўчаси 32а-уй.) Масжид имом-хатиби Дарвишев Муҳторжон. Қори: Рустамжонов Абдуллатиф.
5. “Ислом нури” жоме масжиди. (Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Шофайз маҳалласи, Қизилғунча 4-тор кўчаси 4-уй.) Масжид имом-хатиби Турдиев Нуруллоҳ. Қори: Ҳудойқулов Жаҳонгир, Эргашев Ҳошимжон, Кадамов Сухроб.
6. “Дўстжонбой” жоме масжиди. (Манзил: Олмазор тумани, Пахта маҳалласи, Сағбон кўчаси 9-уй.) Масжид имом-хатиби Отажонов Баҳром. Қори: Мадумаров Муҳаммадамин.
7. “Юнусобод оқтепа” жоме масжиди. (Манзил: Юнусобод тумани, Чинобод кўчаси 127-уй.) Масжид имом-хатиби Мирсодиқов Зиёвутдин. Қори: Обидов Нуруллоҳ, Обидов Каримуллоҳ, Мирзаев Аҳмадхўжа.
ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги
Матбуот хизмати
Фото:vakillik.uz
Мавзуга оид
23:53 / 30.09.2024
Озарбойжонда ўзбекистонлик ҳарбийлар иштирокида «Маҳорат-2024» қўмондонлик-штаб ўқувлари бошланди
19:53 / 16.09.2024
Ўзбекистон АҚШ билан божхона соҳасидаги ҳамкорликка оид битимни имзолади
20:49 / 02.09.2024
Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси республика билан алоқаларнинг ривожланиши ҳақида гапирди
20:37 / 31.07.2024