Жамият | 12:24 / 28.06.2016
17427
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонда бир сутка ичида 18 та зилзила қайд этилди

Қирғизистон жанубида бир сутка мобайнида 18 та ер ости силкиниш ҳолатлари кузатилган. Бу ҳақда мамлакат фавқулодда ҳолатлар бошқармаси раҳбари Муҳаммад Сваров маълум қилган.

"Бир сутка мобайнида Қирғизистон ҳудудида 18 та ер ости силкиниши кузатилди", — деган у ФВВ тезкор йиғилишида. Силкиниш кучи эпимарказларда 12 балли шкалада 3 баллдан 6 баллгача кузатилган. Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар ва вайрон бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган.

Сейсмологик фаоллик сабаб республика ФВВ бошлиғи Кубатбек Боронов вазирликнинг вилоятлардаги бошқармаларига хатарли вазиятларда фуқароларни ҳимоялар ва уларга ёрдам кўрсатишга тайёр туришлик ҳақида кўрсатма берган.

26 июнь куни Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида 6,4 магнитудали зилзила бўлган эди.

Мавзуга оид