Жаҳон | 09:18 / 29.06.2016
23317
1 дақиқада ўқилади

Истанбул аэропортидаги террорчи чор атрофга тартибсиз равишда ўқ сочган

Истанбулдаги Отатурк аэропортига ҳужум вақтида босқинчилардан бири портлашлар содир бўлишидан бироз аввал тартибсиз равишда отишма олиб борган, деб гувоҳга иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

"Биз халқаро терминалга кирдик ва номаълум эркакнинг тартибсиз ўқ узаётганини кўрдик. У олдидан чиққан исталган одамни ўққа тутган. У қора кийимда, ниқобсиз бўлган. Мен ундан 50 метр узоқда эдим", деб айтди Жанубий африкалик сайёҳ Пол Роос.

Унинг айтишича, портлашдан кейин номаълум босқинчи ғойиб бўлган ва яна бир неча марта отишма юз бериб, кейин учинчи портлаш содир бўлган.

 

 

Мавзуга оид