Жаҳон | 14:24 / 29.06.2016
9244
1 дақиқада ўқилади

Пекинда юқори лавозимли партия журналисти ўз жонига қасд қилди

Хитой коммунистик партияси "Цюши" журнали бош редактори ўринбосари Чжу Течжу ўз жонига қасд қилгани оқибатида ҳаётдан кўз юмган. China Daily нашрининг ёзишича, журналистнинг жасади ишхонасидаги гараждан топилган. 

Чжу Течжу суратига берилган изоҳда, у 24 июндан ишга келмагани таъкидланган. 56 ёшли Чжу ўша куни эрталаб уйдан чиқиб  кетиб, тахминан кечга бориб ўз жонига қасд қилган. 

"Цюши" журналида 30 йил ишлаган Чжу Течжу машҳур эссе ёзувчиси бўлган. Унинг қаламига мансуб икки мингдан ортиқ материаллардан бир қисми махсус тўпламларда ҳам чоп этилган. 

Чжу Течжу 16 июнда бўлиб ўтган амалий семинарда сўнгги маротаба маъруза қилган. Ҳозирча, суиқасд сабаблари ҳақида маълумотлар йўқ. 

 

Мавзуга оид