Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой электромобиллар учун янги қаттиқ хавфсизлик талабларини жорий этмоқда
Хитой ҳукумати электромобиллар хавфсизлигини ошириш мақсадида дунёдаги энг қатъий талаблардан бирини жорий этмоқда. Янги қоидаларга кўра, электромобил батареялари ҳатто носозлик ҳолатида ҳам ёнғин чиқармаслиги ва портламаслиги лозим бўлади.
Хитой Саноат ва ахборот технологиялари вазирлиги томонидан қабул қилинган «Электромобиллар учун қувват батареялари хавфсизлиги талаблари» (GB38031-2025) стандарти 2026 йил 1 июлдан кучга киради. Янги меъёрлар электромобил ишлаб чиқарувчилар учун мажбурий ҳисобланади.
Янгиланган стандартнинг энг муҳим жиҳати шундаки, батареяларда «термик қочиш» (thermal runaway) деб аталувчи хавфли жараён юз берган тақдирда ҳам ёнғин ёки портлаш содир бўлмаслиги керак. Илгари амалда бўлган талабларда ҳайдовчини хавф ҳақида камида беш дақиқа олдин огоҳлантириш етарли ҳисобланган бўлса, энди хавфнинг ўзига йўл қўйилмаслиги талаб этилмоқда.
Шунингдек, батареялар тезкор қувватлаш шароитидаги чидамлилик, механик таъсирларга бардошлилик ва авария вақтидаги хавфсизлик бўйича қўшимча синовлардан ўтказилади. Янги қоидалар электромобиллар ишончлилигини ошириш билан бирга, ишлаб чиқарувчилар учун қўшимча харажатлар ҳам келтириб чиқариши мумкин.
Сўнгги йилларда Хитойда электромобиллар бозори жадал ривожланмоқда. Бироқ батареялар билан боғлиқ айрим ёнғин ҳолатлари ва йўл-транспорт ҳодисалари хавфсизлик масаласини кун тартибига олиб чиққан. Шу сабабли мамлакат регуляторлари соҳадаги назоратни кучайтиришга киришган.
Мутахассислар фикрича, Хитойнинг янги стандартлари нафақат маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, балки жаҳон автомобиль саноати учун ҳам намуна бўлиши мумкин. Айрим таҳлилчилар Европа ва АҚШ ҳам келгусида шунга ўхшаш талабларни жорий этиши мумкинлигини таъкидламоқда.
Мавзуга оид
12:18 / 15.06.2026
Ўзбекистон президенти Хитой раисига табрик мактуби йўллади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
22:15 / 09.06.2026
Хитойда илк марта одамга чўчқанинг иккита буйраги ва жигари муваффақиятли кўчириб ўтказилди
21:33 / 09.06.2026