09:12 / 29.06.2016
7077

Toyota 1,43 млн гибрид автомобилни чақиртириб олмоқда

Toyota Motor Corp бутун дунё бўйлаб хавфсизлик ёстиқчаларидаги нуқсон сабабли 1,43 млн та Prius ва Lexus CT200h гибрид автомобилларини чақиртириб олмоқда, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Таъкидланишича, гап 2010-2012 йилларда чиқарилган машиналар ҳақида кетмоқда, улардаги хавфсизлик ёстиқчаларидаги инфляторларда кичик дарзлар бўлиши мумкин.

Хавфсизлик ёстиқчаларини Takata компанияси ишлаб чиқармаган 482 та америка автомобили ортга қайтариб олинади.

 

Фото:Google image

Top