Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон Россия кемасининг авианосец қаршисидаги ҳаракатларига ойдинлик киритди
Россиянинг «Ярослав Мудрый» ҳарбий қўриқчи кемаси, Американинг «Ҳарри Трумэн» авиаташувчисига халақит қилишга уринганидан сўнг, «Грейвли» эсминеци унга яқинлашган. Бу ҳақда, Defense News Пентагондаги манбасига таянган ҳолда хабар қилмоқда.
Манбанинг уқдиришича, Россия ҳарбий кемаси билан боғлиқ ҳодиса бир соатлар давом этган. Бунда, Россия ҲДК кемаси авианосецни кузатиб бораётган эсминецга жуда яқинлашиб, унинг манёврни амалга оширишига халақит қилган.
Шундан сўнг, «Грейвли» командири Эллис Эмброз «Ярослав Мудрый» атайлаб «Трумэн»га тўсиқ бўлмоқчи деган тахмин билан эсминецни қўриқчи кема ва авиаташувчи ўртасида пайдо қилувчи ҳаракатни амалга оширган.
Россия кемаси, манбанинг сўзларига кўра, «Грейвли»га жуда яқин хавфли масофада яқинлашган. Қўриқчи кема командири эса, ўзини нопрофессионалларча тутган.
Хусусан, у радио орқали Америка эсминеци командиридан хавфсиз масофага риоя этишни сўраб, «Ярослав Мудрый» ҳаракати чекланиб қолганини англатувчи байроқни мачтага чиқарган. Шунга кўра, «Грейвли» йўналишни ўзгартириб, тезликни оширгач, «Ярослав Мудрый» ҳам айни ишни такрорлаган.
Фото: You Tube
Мавзуга оид
11:58 / 25.05.2026
Пентагон НУЖларга оид ҳужжатларнинг навбатдаги қисмини эълон қилди
21:13 / 12.05.2026
Пентагон АҚШ ва Эрон ўртасидаги урушнинг нархини очиқлади
21:36 / 08.05.2026
Пентагон НУЖ ҳақидаги ҳужжатларнинг биринчи қисмини эълон қилди
16:21 / 24.04.2026