Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон корхоналари 3,15 мингдан зиёд хорижликни ёллаган
2016 йил январь-май ойларида, Ўзбекистоннинг корхона ва ташкилотлари 3,15 мингдан ортиқ хорижий фуқарони ишга ёллаган, деб маълум қилди Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбари Улуғбек Назаров.
Унинг сўзларига кўра, агентлик хорижлик мутахассисларни Ўзбекистонга жалб этиш билан шуғулланади.
Хусусан, 2015 йили 7813 та меҳнат қилиш учун рухсатнома олиш ва хорижий ишчиларни жалб этишга оид ариза кўриб чиқилган.
Улугбек Назаровнинг айтишича, республиканинг 1469 та корхонасида, бугунги кунда 6344 хорижлик фуқаро, бевосита агентлик рухсати асосида меҳнат қилмоқда.
Агентликнинг маълумотларига кўра, хорижий мутахассислар асосан, Ўзбекистоннинг йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун жалб этилади.
Мавзуга оид
22:00 / 17.04.2026
Жанубий Кореяда ҳайвонот боғидан қочган бўри 9 кундан кейин топилди
11:48 / 16.04.2026
Ўзбекистонда аҳоли сони бўйича янги маълумот эълон қилинди
09:56 / 16.04.2026
Ўзбекистонда молиявий жарималар бўйича янги тартиб жорий этилади
11:20 / 15.04.2026