Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Россия ва Туркия алоқаларининг қайта тикланишига ижобий муносабат билдирди
БМТ бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик БМТда Россия ва Туркия алоқаларининг қайта тикланишига ижобий муносабат билдиришаётганини маълум қилди. Бу ҳақида РИА "Новости" хабар қилди.
Бош котиб вакилининг таъкидлашича, БМТ умуман мамлакатлар ўртасидаги алоқаларнинг яхшиланиши тарафдори, "айниқса, Туркия ва Россия ўртасидаги". Дюжаррик бу икки давлатни Суриядаги можаронинг ечимини топишда муҳим ҳамкорлар деб атади.
"Бу икки муҳим мамлакат ўзаро ҳамкорлик қилса ҳамда Сурияни қўллаб-қувватловчи халқаро гуруҳ (СҚХГ) билан бирга фаолият олиб борса, бундан фақат хурсанд бўлиш мумкин", - деди у.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
12:13 / 19.06.2026