Фан-техника | 03:18 / 02.07.2016
11175
1 дақиқада ўқилади

BMW компанияси Intel билан ҳамкорликда 2021 йилга бориб ўз-ўзини бошқарувчи автомобиллар ишлаб чиқаришни бошлайди

Германиянинг BMW автоконцерни Американинг Intel микропроцессорлар ишлаб чиқарувчиси ҳамда Исроилнинг Mobileye компанияси билан ҳамкорликда ўз-ўзини бошқарувчи автомобиллар ишлаб чиқариш тўғрисидаги шартномани имзолади. Бу ҳақида The Wall Street Journal газетаси маълум қилди.

Манбага кўра, компаниялар 2021 йилга бориб ҳайдовчисиз ҳаракатланувчи илк автомобилларини бозорга чиқаришни режалаштиришмоқда. "BMW компанияси Intel ва Mobileye билан бирга тўлиқ автоном ҳаракатланувчи машина ишлаб чиқариш учун зарур қарорлар ва инновацион тизимларни ишлаб чиқади", - дейилади Германия концернининг маълумотида.

Intel микропроцессор ва чип ишлаб чиқаришга мўлжалланган дунёдаги энг илғор компаниялардан бири бўлса, Mobileye дастурий таъминот ишлаб чиқиш билан шуғулланади.

Бир неча компаниялар шу каби лойиҳаларни амалга оширишга киришишган, жумладан Tesla ва Lyft. Lyft компанияси General Motors билан шартнома тузганлиги маълум қилинган. 

Мавзуга оид