Авто | 18:23
1219
1 дақиқада ўқилади

BMW янги Х5 расмини намойиш этди

Янги авлод BMW Х5 Neue Klasse концепциясида 30 июнь куни дебют қилади.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Германиянинг BMW компанияси Neue Klasse дизайн концепциясида яратилган янги авлод Х5 кроссоверининг биринчи тасвирларини намойиш этди. Тизер немис автомобил ишлаб чиқарувчисининг Instagram саҳифасида эълон қилинди.

Тақдим этилган фотосуратда тўртта Х ҳарфи шаклида ишланган янги ёруғлик фаралари кўзга ташланади. Илгари бундай ечим тақдим этилган янгиликларнинг ҳеч бирида бўлмаган.

BMW янги Х5 кроссоверини 30 июнь куни тўлиқ тақдим этади, дейилади хабарда.

Аввалроқ янги BMW Х5 бешта қувват тизимига эга бўлиши хабар қилинганди - бензинли, дизел, гибрид, шунингдек, электр ва водород.

BMW Х5 кроссоверининг камуфляждаги биринчи суратларини 2025 йил сентябрь ойида эълон қилган эди. Шунда айнан водород ёнилғисида ишлайдиган модел синовдан ўтказилган. Маълумки, двигател Toyota билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид