Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бағдоддаги иккита теракт 24 кишининг ҳаётига зомин бўлди
Ироқ пойтахтида содир бўлган иккита портлаш сабаб 24 киши ҳалок бўлди, 60 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олди. Бу ҳақда Sky News Arabia телеканали хабар бермоқда.
Биринчи портлаш мусулмон шиаларнинг диний маркази ёнида бўлган. Бунинг оқибатида 21 киши ҳалок бўлган, 45 киши жароҳатланган.
Орадан бироз вақт ўтиб, Бағдод пойтахти шимолида жойлашган Аш Шааб бозорида ҳам портлаш бўлди. Бунинг оқибатида олти киши ҳалок бўлиб, 12 киши яраланди.
Ушбу портлашларни мамлакатда ҳаракатланувчи бирорта террорчилик ташкилоти ўз зиммасига олмаган.
Мавзуга оид
16:46 / 24.05.2026
Покистонда теракт оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
16:40 / 20.04.2026
Киевдаги теракт вақтида полициячилар ёш болани ташлаб, қочиб кетди. Тафсилотлар
09:06 / 19.04.2026
Киевдаги отишма: «Москвада туғилган шахс» ўт очди ва супермаркетда одамларни гаровга олди
23:18 / 07.04.2026