Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралиялик теннисчи Стосур Олимпиада ўйинларига тўртинчи бор кетма-кет иштирок этадиган бўлди
АҚШ очиқ чемпионати ғолиби австралиялик теннисчи Саманта Стосур фаолияти давомида тўртинчи бор кетма-кет Риода ўтадиган Олимпиада ўйинларида иштирок этади. Бу ҳақда Австралия миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Стосур Олимпиада ўйинларига илк бор 2004 йил қатнашган эди. У йўлланмани қўлга киритган илк австралиялик теннисчи аёл бўлди. 32 ёшли теннисчи яккалик ва жуфтлик чиқишлари билан, Аёллар тенниси ассоциацияси (WTA) рўйхатида 16-ўринда бормоқда. Жуфтлик баҳсларида у 22 ёшли Дарья Гаврилова (рўйхатда 56-ўрин) билан кортга чиқади. Дарья аслида Москвада туғилган бўлиб, кейинчалик Австралия спорт фуқаролигини олган.
Эслатиб ўтамиз, Олимпиада ўйинлари 2016 йилнинг 5-21 август кунлари Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
09:02 / 20.06.2026
Нетаняҳу Трампга босим ўтказиши мумкин — АҚШ разведкаси
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026