Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойлик талабаларга жазирамадан қутилиш учун улкан муз бўлаклари берилмоқда
Хитойдаги Лушан коллежи талабаларига иссиқдан ҳимоя сифатида улкан муз бўлаклари тарқатилмоқда. Бу ҳақида ВВС агентлиги маълум қилди. Ўқув муассасаси раҳбарияти ётоқхоналардаги совутиш мосламаларининг етишмаслиги ҳақидаги шикоятларга шу тариқа жавоб қайтарди.
Мазкур коллеж Гуанси Фан ва технологиялар университети таркибига киради. Талабаларга мўлжалланган 28 тонна муз учун умумий ҳисобда 5 минг хитой юани (750 доллар) сарфланди. Улар учун ҳар куни кечқурун муз бўлаклари келтирилади. Талабалар музни ёриб, уни челакларда ўз хоналарига олиб кетишади.
Ўқув муассасининг ҳаракатлари Хитой ижтимоий тармоқлари фойдаланувчилари томонидан турлича қабул қилинди. Аксарият фойдаланувчилар университет совутгич тизимини йўлга қўйиб олиши кераклигини айтишган бўлса, бошқалари, аксинча, муз билан таъминлаш - экологик жиҳатдан тўғри қарор дея, бу ғояни қўллаб-қувватлашган.
Университет раҳбарияти ҳозирги пайтда совутгичлар ишлашини йўлга қўйишнинг маҳаллий тармоқлар туфайли иложи йўқлиги ва муз тарқатиш вақтинчалик қўлланган чора эканлигини маълум қилди.
Мавзуга оид
10:55 / 17.07.2026
Трамп: Хитой 2020 йилги АҚШ сайловларига аралашган
09:25 / 17.07.2026
Қуёш панеллари ва қўйлар Хитойда чўлни қайта тирилтирди
22:31 / 16.07.2026
Хитойда ўта реалистик U1 одамсимон-ҳамроҳ роботи тақдим этилди
20:05 / 15.07.2026