Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Остонанинг миллионинчи фуқаросининг ота-онасига хонадон ҳадя этилди
Остона шаҳри мэри Асет Исекешев Қозоғистон пойтахтининг миллионинчи фуқароси ота-онасига хонадон калитларини топширди, дейилади шаҳар матбуот хизмати интернет саҳифасида.
Аввалроқ, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, Шаҳар куни муносабати билан ташкил этилган тантанали Байроқ кўтариш маросимида "2016 йил 4 июль, душанба куни Остонанинг миллионинчи фуқароси дунёга келган"ини маълум қилганди.
Сайтда ёзилишича, Остонадаги 1-перинатал марказида қизалоқ дунёга келган.
"Остона шаҳри ҳокими Асет Исекешев, эру-хотинни қизча билан қутлаб, уларга хонадон совға қилган. Ота-онаси билан истиқомат қилувчи ёш оила учун бу ҳақиқий совға бўлди", — дейилади хабарда.

Мавзуга оид
17:42 / 06.07.2026
Қозоғистоннинг бош масжиди Назарбоев шарафига «Нурсултон» номини олди
08:25 / 22.06.2026
Саида Мирзиёева «Остона» халқаро молия маркази фаолияти билан танишди
19:52 / 21.04.2026
Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга амалий ташрифи бошланди
19:12 / 05.03.2026