Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Обама илк бор Клинтонни қўллаб-қувватлаб сайловолди митингида қатнашди
АҚШ президенти Барак Обама Демократлар партиясидан номзод Ҳиллари Клинтонни қўллаб-қувватлаш мақсадида илк бор сайловолди митингида иштирок этди.
"Мен нега бугун бу ердаман, чунки Ҳиллари Клинтонга ишонаман. Ўйлайманки, сизлар Қўшма Штатларнинг кейинги президентини танлаб бўлгансиз", - деди у Шимолий Каролина штатининг Шарлотт шаҳрида Клинтон тарафдорлари олдида чиқиш қилар экан.
Обама ва Клинтон 2008 йилги сайловларда ўзаро рақиб бўлишган эди. Шу боис Обама Ҳиллари Клинтон билан сайловолди мунозаралар олиб бориш тажрибасини ўртоқлашди. "У мамлакатда нималар содир бўлаётганининг ҳар бир ҳодисасигача, ҳар бир деталигача яхши билади", - деб таъкидлади Обама. Президентнинг таъкидлашича, Клинтон "ажойиб давлат котиби бўлган". "Ҳиллари Клинтонга бўлган ишончим доим ўзини оқлаган", - деди Обама.
Мавзуга оид
09:02
Нетаняҳу Трампга босим ўтказиши мумкин — АҚШ разведкаси
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026