Фан-техника | 16:05 / 06.07.2016
7160
1 дақиқада ўқилади

“Одноклассники” ва “JagaJam” контент учун рейтинг ишга туширишди

“JagaJam” ижтимоий статистика ва таҳлил хизмати “Одноклассники” ижтимоий тармоғи билан биргаликда “Энг яхши пост” хизматини ишга туширмоқда. Хизмат бепул бўлиб, у маркетологлар, бренд менеджерлар, SMM-мутахассислар ва ОАВ вакиллари учун мўлжалланган.

“Одноклассники” лойиҳаси устида ишлаш давомида “JagaJam” ижтимоий тармоқда тақдим этилган энг қизиқарли ва ўзига тортувчи контент бўйича стастик маълумотларни олиш мумкин бўлган хизматни яратди. Рейтинг “Одноклассники”даги 7 минг атрофидаги гуруҳларни таҳлил қилиш натижасида тузилган. Таҳлил қилинаётган гуруҳлар соҳа ва сегментларга бўлинган: брендлар, ОАВ, машҳур инсонлар, жойлар, спорт, кўнгил очиш саноати ва бошқалар.

Бу хизмат ижтимоий тармоқда хизматлар ва маҳсулотлар тарғиботи стратегиясини ўзгартириш ва нашр этилаётган контентнинг самарадорлигини оширишга ёрдам беради.

Мавзуга оид