Обама: "ИШИД, Россия ва Brexitни бирёқли қилиш керак"
Россияга қарши санкциялар, токи расмий Москва Минск келишувлари бандларини бажармас экан, бекор қилинмаслиги керак, деб ҳисобламоқда АҚШ президенти Барак Обама Financial Times газетасида эълон қилган мақоласида.
Америка етакчиси ўз мақоласининг бошида, Шимолий Атлантика альянси, ИШИД, Россиянинг Украинага нисбатан агрессияси ва Brexit референдуми натижалари каби замонавий чақириқларга қарши жиддий чоралар кўриши ва сиёсий иродасини ишга солиши кераклигини таъкидлаган.
«Биз хавфсизлик соҳасида НАТО-ЕИ ҳамкорлигини, Украинани қўллаб-қувватлашни кучайтиришимиз керак. У, ўзининг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилмоқда. Гарчи, бизнинг давлатлар Россия билан бирмунча конструктив алоқаларга очиқ қолаётган бўлса-да, Москва Минск келишувлари бўйича зиммасига олган мажбуриятларни тўлиқ бажармас экан, Россияга қарши жазо чоралари ўз кучида қолиши керак, деб ҳисоблайман», — деб қайд этган Обама.
Оқ уй раҳбари Бирлашган Қиролликнинг ЕИ таркибидан чиқиши борасида ҳам фикрларини билдириб, Буюк Британия ва ЕИ "янги муносабатларга тартибли равишда ўтиш борасида келишувга эриша олади", -деган қарашни илгари сурган.
Бундан ташқари, АҚШ ва Британия алоқалари ҳам давом этишига ишонч билдирган. Обаманинг айтишича, Буюк Британия НАТОнинг муҳим ва етакчи аъзоларидан бири бўлиб қолаверади.
Америка етакчиси, бугунги кунда тобора жиддий тус олаётган муҳожирлик ва қочқинлар муаммосига тўхталиб, Ўрта ер ва Эгей денгизларида ноқонуний муҳожирларни Европага олиб ўтиш бўйича жиноий гуруҳлар муаммосига чек қўйиш лозимлигини ҳам уқдирган.
Шу билан бирга, НАТО Яқин шарқдаги вазиятни тобора издан чиқараётган ИШИД гуруҳига барҳам бериш зарурлигини таъкидлаган.
Мавзуга оид
20:43 / 12.11.2024
НАТО бош котиби Украинадаги можаро «траекториясини» ўзгартиришга чақирди
16:07 / 12.11.2024
Greenpeace: НАТО ҳарбий жиҳатдан Россиядан сезиларли даражада устундир
01:18 / 10.11.2024
Россиялик ўқитувчилар «НАТОдан ҳимояланиш учун» фолгадан қалпоқлар ясади
10:09 / 09.11.2024