Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
WSJ: McDonald's 2018-йилгача франшиза бўйича 4 мингта ресторанини сотади
McDonald's тезкор овқатланиш ресторанлари тармоғи, 2018-йилга қадар ўзининг 4 мингта ресторанини франшиза бўйича сотишга доир харажатлар учун 235 млн доллар миқдорида захира маблағини ажратган, деб ёзмоқда The Wall Street Journal.
Хабар қилинишича, бу маблағларга компания бош қароргоҳининг Чикаго марказига кўчиши бўйича харажатлари ҳам киритилган. Шунга кўра, биринчи чорак бўйича ҳар бир акция учун даромад тахминан 0,2 долларга камаяди.
Франчайзинг бўйича ресторанлар сотилгач, бошқа тадбиркорлар компаниянинг 93 фоиз ресторанини бошқара олади, кейинчалик бу рақам, 95 фоизга етказилади.
WSJ газетасининг қайд этишича, машҳур ресторанлар тармоғи ўзининг харажатларини йилига 500 млн долларгача қисқартиришни режалаштирмоқда. Унинг асосий қисми 2017 йилга тўғри келади.
Компания, ресторанларини бошқариш ҳуқуқини тақдим этиш (франчайзинг) асосида 3 млрд доллар даромад кўриши мумкинлиги айтилган эди.
Мавзуга оид
12:39 / 23.05.2026
Қозоғистонда мактаб битирув кечаларини ресторан ва кафеларда ўтказиш тақиқланди
15:24 / 22.04.2026
Тадбиркор Тимур Мусин Тошкентдаги “Палов музейи” ва Caravan ресторанларини сотувга қўйди
18:29 / 16.10.2025
“Фақат овқат эмас, ноҳақликларни ҳам кўтаришга мажбурмиз”: официантлар ҳаётида бир кун
23:14 / 29.08.2025