Шимолий Корея АҚШ билан ягона алоқа каналини ёпиб қўйди
Шимолий Корея Вашингтоннинг мамлакат етакчиси Ким Чен Инга нисбатан киритган санкцияларига жавобан АҚШ билан ягона алоқа каналини ёпиб қўйди. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги маълум қилди.
Вашингтон Ким Чен Ин зиммасига Шимолий Кореяда инсон ҳуқуқларини бузиш бўйича жавобгарликни юклади. Санкциялар мамлакат раҳбариятининг бошқа бир қатор вакиллари ва ўрта бўғиндаги мансабдор шахслар ҳамда давлат институтлари ва ташкилотларга амал қилади.
Аввалроқ Шимолий Корея ташқи ишлар вазирлиги Пхеньянда санкциялар киритилиши уруш эълон қилиниши деб ҳисобланиши ва бу қарорнинг зудлик билан бекор қилиниши талаб қилиниши таъкидлаб ўтилганди. Агар Вашингтон санкцияларни бекор қилмаса, "Шимолий Корея АҚШга нисбатан масалаларни ҳарбий давр қонунлари бўйича ҳал қилишни бошлайди", деб айтилди вазирликда.
Бу орада Вашингтон ўз қарорини ўзгартирмаслигини билдирди.
Амалиётда АҚШ томонидан киритилган санкциялар авваламбор унинг таъсирига учраган шахс ва ташкилотлар "АҚШ молия тизимидан узилишини" англатади. Бундан ташқари, қора рўйхатга тушганларнинг активлари АҚШ молия тизимида аниқланса, музлатиб қўйилади.
АҚШлик мутахассислар бу қарор асосан Пхеньянга "бир пўписа" ҳисобланишини тан олдилар. Бироқ Вашингтонда бу қадамнинг "амалий таъсири" ҳам бўлишига ишонилмоқда.
Мавзуга оид
18:59 / 19.11.2024
ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон Шимолий Корея билан ўйинда 10 киши қолиб, қийин ғалабага эришди
19:37 / 18.11.2024
Ким Чен Ин КХДР ҳарбийларига мурожаат йўллади
19:12 / 15.11.2024
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
09:08 / 08.11.2024