Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сочида кечки соат саккиздан кейин соҳилга чиқиш тақиқланди
Google image
Сочи ҳукумати кечки соат саккиздан кейин соҳилга чиқишни тақиқлаб, соҳилларнинг ишлаш вақтини белгилаб берди. бу ҳақида РИА "Новости" шаҳар маъмуриятининг расмий сайтига асосланиб хабар берди.
Унга кўра, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида шундай қарор қабул қилинган.
Шаҳар маъмуриятининг маълум қилишича, дам олувчилар кўпинча "ҳушёрликни йўқотишади ва ўз соғлиқлари ва ҳаттоки ҳаётларига жуда енгил қарашади". Фожиаларнинг аксарияти одамларнинг соҳилга тунда маст ҳолатда келишлари билан боғлиқ.
Очиқ соҳилларда қоидаларга риоя қилинишини хусусий қўриқлаш корхонасининг ходимлари назорат остига олишади, жисмоний тўсиқлар бўлган соҳиллар эса эрталабгача ёпиб қўйилади.
Мавзуга оид
09:10 / 19.05.2026
Лифт хавфсизлигини баҳолаш тизими учун янги тартиб жорий этилмоқда
21:10 / 14.04.2026
Ўзбекистонда ўзига кредит расмийлаштирилишини тақиқлаганлар сони 2,2 миллиондан ошди
08:58 / 09.04.2026
Маҳаллаларда хавфсизликни таъминлашда янги модел жорий этилади
10:51 / 02.03.2026