Россия мева ва сабзавотларни Ўзбекистондан етказиб бериш тарафдори
Ўзбекистон билан қишлоқ хўжалик соҳасида ҳамкорлик қилиш Россия учун устувор ва узоқ муддатли стратегик вазифалардан бири ҳисобланади. Бу ҳақида Тошкентда бўлиб ўтаётган Халқаро мева ва сабзавот кўргазмасида Россия Федерацияси қишлоқ хўжалик вазирининг ўринбосари Сергей Левин маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Россия Ўзбекистондан мева ва сабзавотларни етказиб беришни оширишга алоҳида эътибор қаратади.
РФ президенти Владимир Путин ҳукуматга бу йўналишда Ўзбекистон билан алоқаларни фаоллаштириш ҳақида тўғридан-тўғри вазифа берган.
Левиннинг таъкидлашича, Россия Ўзбекистон билан ҳар томонлама ҳамкорлик қилишга тайёр. Шунингдек у Халқаро мева ва сабзавот ярмаркаси Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги аграр ҳамкорликни янада ривожлантиришда янги имкониятларни очади. Бундан ташқари ярмарка қишлоқ хўжалиги соҳаси вакилларининг бошқа мамлакатлардаги ҳамкасблари билан мулоқот қилишига имкон яратади, деб ҳисоблайди вазир ўринбосари.
"Ишончим комилки, мазкур ярмарка Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ва сиёсий муносабатларга янгича тус беради", - дея қўшимча қилди Левин.
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
09:40 / 31.10.2024