Фан-техника | 19:42 / 13.07.2016
11457
1 дақиқада ўқилади

Австралия олимлари чўпонлар меҳнатини енгиллаштиришга қўл уришди

Фото: Видеодан олинган кадр

Сидней университети олимлари «дунёдаги биринчи чўпон-робот» синовини ўтказаяпти, деб хабар қилмоқда New Scientist нашри. SwagBot деб номланган тўрт ғилдиракли машина синови июнь ойида бошланган. Роботлашган чўпон прототипи, қўй, қорамол ва от тўдаларини бир жойга тўплай олади, ўтиб бўлмас дўнгликларни айланиб ўтиш орқали яйлов кенгликларида ҳаракатланиб, оғир юкларни аравада таший олади.  

Олимлар, ишлаб чиқаришнинг кейинги босқичида, робот-чўпонга, чорва моллари тана ҳароратини ўлчай оладиган ва уларнинг орасидан касалланганларини аниқлай оладиган сенсорларни ўрнатишни режалаштирмоқда. 

Бундан ташқари, SwagBot чорва подасини боқиш учун муносиб жой танлай олади, яъни унга у ёки бу майдондаги майсаларнинг қалинлигини аниқлайдиган сенсорлар ҳам ўрнатилади. 

Аввалроқ, Сидней университети мутахассислари қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳолатини автоматик равишда назорат қила оладиган  роботни ишлаб чиқишгани хабар қилинган эди. 


Мавзуга оид