Жаҳон | 17:13 / 17.07.2016
8718
1 дақиқада ўқилади
Эрдўған Путинни россиялик сайёҳларнинг хавфсизлиги таъминланишига ишонтирди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Россия президенти Владимир Путин билан бўлиб ўтган телефон орқали суҳбатда Туркияда дам олаётган россиялик сайёҳларнинг хавфсизлиги таъминланишини таъкидлади. Бу ҳақда Кремль расмий сайти хабар бермоқда.
«Россия президенти Туркия билан алоқалар яхшилангандан кейин Туркияга дам олиш учун бораётган сайёҳлар сони сезиларли даражада ошганини таъкидлади. У Туркия ҳукуматидан россиялик сайёҳлар учун барча хавфсизлик чоралари кўришини сўради. Эрдўған бу борада барча зарур ишлар кўрилишини маълум қилган»,- дейилади Кремль хабарида.
Аввалроқ икки мамлакат раҳбари тез орада ўзаро учрашув ўтказиши ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
11:12
2024 йил 10 ойда Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони маълум қилинди
10:26 / 03.11.2024
Ўзбекистонга хориждан келган сайёҳлар сони маълум қилинди
16:19 / 31.08.2024
Италияда сайёҳлар учун кунлик солиқ 25 еврогача оширилиши мумкин
14:26 / 23.08.2024